16:37 / 07.02.2025
246

Ўзбекистонда онлайн кредит олиш тартиби соддалаштирилади

Ўзбекистонда онлайн кредит олиш тартиби соддалаштирилади
Шавкат Мирзиёев 7 февраль куни хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантиришга бағишланган видеоселектор йиғилишида онлайн кредит олиш тартибини соддалаштириш бўйича қарор тайёрлаш ва тақдим этишни мутасаддиларга топширди.

Онлайн кредитлаш жараёни

Ўзбекистонда 2025 йил 1 апрелгача онлайн кредит ажратиш бўйича вақтинчалик тартиб амал қилади. Унга мувофиқ, фуқаролар кредит ташкилотининг мобил иловаси орқали кредитга ариза топшириш учун биометрик идентификациядан ўтиши лозим. Бу жараён фуқаронинг шахсан ўзи ариза юборганини тасдиқлаш ва шахсга оид маълумотларни яна бир бор текшириш мақсадида амалга оширилади.

Шунингдек, мижознинг кредит тарихи икки босқичда ўрганилади:

1. Ариза тушгандан сўнг
2. Кредит маблағлари ажратилишидан олдин

Текширув натижаларига кўра, агар мижознинг қарз юки юқори ёки муддати ўтган қарзи мавжуд бўлса, унга кредит рад этилиши ёки ажратиладиган сумма ўзгариши мумкин.

Фирибгарлик ҳолатлари ва олдини олиш чоралари

Марказий банк мутасаддиларига кўра, бу тизим фирибгарлик ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади. 2024 йилда 463 та ҳолатда қарийб 15 миллиард сўм миқдорда моддий зарар етказилгани аниқланган.

Банкларда масофавий хизматлар кенгайиши

Йиғилишда Шавкат Мирзиёев банклар жорий йилда масофавий хизмат кўрсатишни камида 30 фоизга ошириши лозимлигини ҳам таъкидлади.

Янги ислоҳотлар онлайн кредитлаш жараёнини тезлаштириш, хавфсизлигини таъминлаш ва банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини янада кенгайтиришга хизмат қилади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт