
2025 йил 1 майдан ижобий кредит тарихига эга бўлган хотин-қизларга 100 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади.
Бу борада Президентнинг «Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 103-сон қарори қабул қилинди.
Шунингдек, ушбу муддатдан «Hamroh» тадбиркор аёлларни қўллаб-қувватлаш дастури доирасида 2025 йил 1 майдан хотин-қизларга «яшил лойиҳалар» ва IT соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишига ҳамда камида 5 нафар хотин-қизнинг тадбиркорлигини йўлга қўйишга кўмаклашган 1 минг нафар «устоз» тадбиркорларга 50 миллион сўмгача грант ажратиш йўлга қўйилади.
Бундан ташқари, аёл тадбиркорлар томонидан кредит ҳисобидан сотиб олинаётган асбоб-ускуналар етказиб берилгунга қадар «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан кафиллик тақдим этилиши йўлга қўйилади.
Қарорга кўра, 2025 йилда хотин-қизларни қўллаб-қувватлашнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- 2 миллион нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш;
- 250 минг нафар хотин-қизларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш;
- 250 минг нафар хотин-қизларни олий таълим билан қамраб олиш;
- 50 минг нафар эҳтиёжманд хотин-қизларни санаторийларда соғломлаштириш ҳамда уларда тадбиркорлик кўникмаларини шакллантириш бўйича мотивацион семинарлар ташкил этиш.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар