
Марказий банк томонидан 22 апрелда амал қиладиган хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги курслари маълум қилинди.
Эълон қилинган янги маълумотларга кўра:
- АҚШ доллари курси 28,56 сўмга тушиб, 12 909,64 сўмни ташкил этди;
- Евро эса бирданига 197,32 сўмга қимматлаб, 14 908,05 сўмга етди;
- Россия рубли ҳам 0,24 сўмга ошиб, 159,75 сўм бўлди.
Эслатиб ўтамиз, олдинги икки кун давомида АҚШ доллари курси пасайиб, 12 938,20 сўмга тенг бўлган эди.
Айни пайтда айрим иқтисодий экспертлар мамлакатдаги валюта курслари сунъий равишда ушлаб турилмоқда, деб ҳисоблашмоқда. Уларга кўра, агар валюта бозори тўлиқ эркинлаштирилса, 1 АҚШ доллари 20 минг сўмгача қимматлашиши мумкин. Аммо Марказий банк расмийлари бу фикрни рад этиб, мамлакат валюта бозоридаги вазият табиий эканлигини таъкидлаганди.
Эндиликда кўпчиликни қизиқтираётган асосий савол: 2025 йилнинг охирига бориб валюта курслари қандай ўзгаради? Ўзбекистон иқтисодиёти яқин келажакда қандай тебранишлар ва ўзгаришларга дуч келиши мумкин? Бу саволларга аниқ жавоблар ҳали мавжуд эмас, бироқ иқтисодчилар ва аҳоли учун ушбу мавзулар энг кўп муҳокама қилинаётган масала бўлиб қолмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар