date
views 356

Ўзбекистонда инвестиция оқими ўсмоқда: 2025 йилда 42 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган

Ўзбекистонда инвестиция оқими ўсмоқда: 2025 йилда 42 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган
Президент Шавкат Мирзиёевга 21 апрель куни мамлакатда инвестиция соҳасида жорий йил биринчи чорагида амалга оширилган ишлар ва навбатдаги устувор вазифалар юзасидан ахборот тақдим этилди.

Илк чоракда ўсиш суръати юқори

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонда 8 миллиард 700 миллион доллардан зиёд хорижий сармоя ўзлаштирилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 20 фоизга кўп.

Инвестициялар асосан энергетика, металлургия, кимё, фармацевтика, транспорт, қишлоқ ва сув хўжалиги, шунингдек коммунал ва ижтимоий йўналишлардаги лойиҳаларга йўналтирилган. Бу орқали қўшилган қиймат яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда.

2025 йил якунича 42 миллиард долларлик сармоя режада

Йилнинг биринчи ярми охиригача 18 миллиард доллардан зиёд инвестиция ўзлаштирилиши кутилмоқда.

Жорий йилда эса умумий ҳисобда 42 миллиард долларлик хорижий сармоя жалб этилиши режалаштирилган. Бу маблағлар эвазига:
- 81 та йирик лойиҳа,
- 8 мингдан ортиқ ўрта ва кичик лойиҳалар амалга оширилиши мўлжал қилинган.

Ҳар бир лойиҳа учун алоҳида ечим — президент топшириқлари

Президент мутасаддиларга ҳар бир инвестициявий лойиҳа бўйича аник манзилли иш олиб бориш, вазирликлар, ҳокимликлар ва тармоқ раҳбарларини фаол жалб этиш орқали лойиҳалардаги барча масалаларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан топшириқ берди.

Шунингдек, жаҳон иқтисодиётида юз бераётган тебранишлар шароитида:
- Ҳар бир хорижий инвестор билан яқин ишлаш,
- Сармояларнинг қайтарими ва самарадорлигини ошириш,
- Янги лойиҳаларни тезкор амалга ошириш,
- Саноатни диверсификация қилиш,

Юқори даромадли иш ўринлари яратиш — асосий вазифалардан бири экани алоҳида қайд этилди.

Сиз нима деб ўйлайсиз: ушбу сармоялар қайси соҳаларга кўпроқ йўналтирилиши керак? Яқин йилларда қайси соҳаларда иш ўринлари кўпаяди, деб ўйлайсиз?
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда инвестиция оқими ўсмоқда: 2025 йилда 42 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган