
Ўзбекистон 2025 йил бошидан бери жаҳон бозорида миллиардлаб долларлик олтин сотди, деб хабар берди nova24.uz, Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.
Январь–март ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 17,3 миллиард долларни ташкил қилди ва 2024 йилга нисбатан 8,6% га ошди. Экспорт 24,4% га ошиб, 8,1 миллиард долларга етди. Шу билан бирга, импорт 2,3% га камайиб, 9,2 миллиард долларни ташкил этди.
Натижада, ташқи савдодаги салбий баланс 1,09 миллиард долларгача қисқарди.
Олтин экспорти 3,57 миллиард долларни ташкил этди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 34% га кўп. Олтиннинг умумий экспортдаги улуши 40,9% дан 44% гача ошди.
Шу билан бирга, мамлакатнинг олтин-валюта захираларида жисмоний олтин ҳажми камайган, аммо унга бўлган талаб ва нархлар ўсиши туфайли унинг қиймати сезиларли ошган.
Агар олтин экспортини умумий ҳисобдан чиқарилса, ташқи савдо айланмасидаги ўсиш фақат 3,5% ни ташкил қилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар