Нефть нархининг пасайиши ортидан рубль сезиларли қадрсизланади. Шу сабабли таҳлилчилар Россия Марказий банки раҳбари Эльвира Набиуллинанинг нефть нархи 25 долларгача тушиб кетиши фалокатли деб ҳисобланмаслиги ҳақидаги баёнотига изоҳ бердилар, деб ёзади Кун нашри.
«Нефть нархининг 25 долларгача тушиб кетиши сценарийси юз бериши эҳтимоли кам, бироқ ҳозир замон шундайки, энг ақлбовар қилмас сценарийлар ҳам амалга ошмоқда, мисол учун, Brexit, Трампнинг АҚШда ғолиб бўлиши», деб айтди «Церих Кэпитал Менеджмент» компаниясининг инвестицион таҳлил бўйича директор ўринбосари Андрей Верников.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, нефть нархи тушса, долларнинг курси 110-120 рублгача кўтарилиши мумкин.
«Трамвайлар кўчаларда юраверади, дўконларда ҳам нон бўлади. Бу турмуш даражаси учун фалокатли бўлади. Рублдан оммавий кетиш, инфляция авж олиши, Марказий банк ставкаси ошиши, йирик кредит ташкилотлари касодга учраши юз беради», деб нефть нархининг кескин тушишини изоҳламоқда мутахассис.
«БКС Ультима» бошқарувчи директори Виталий Багаманов нефть нархи кескин тушиб кетиши сценарийсини истесно қилиб бўлмаслигини айтди. «Бозорда таклиф меъёридан ошиқ, бу эса ОПЕК аъзоларини чоралар кўришга мажбур қилмоқда», деб изоҳ берди Багаманов.
24 ноябрда биржадаги савдолар вақтида доллар 64,36 рублдан пастроқ нархда сотилди. У ўтган савдолар ёпилишидаги нархга нисбатан 10 тийинга арзонлашган. Brent нефти учун эса 49,05 доллар берилган.
Шу куни Набиуллина нефть нархининг 25 долларгача тушиб кетиши Россия учун фалокат бўлмаслиги, бироқ рублнинг заифлашишига олиб келишини айтган. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Crocus терактида айбланаётган тожикистонлик Далержон Мирзоевнинг ота-онаси ўғли ҳақида гапирди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади