date
views 41

Мирзиёев: Қурилиш саноатида сифат ва экспорт биринчи ўринда бўлиши шарт

Мирзиёев: Қурилиш саноатида сифат ва экспорт биринчи ўринда бўлиши шарт
2025 йил 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев қурилиш материаллари саноатида олиб борилаётган ишлар ва соҳадаги устувор вазифаларга бағишланган тақдимот билан танишди.

Президентга маълум қилинишича, жорий йил якунига қадар соҳада 2,4 миллиард долларлик 312 та янги лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган. Бу эса 16 минг нафар юқори даромадли янги иш ўринларини яратиш, умумий ишлаб чиқариш ҳажмини 53 триллион сўмга, экспорт кўрсаткичини эса 1,2 миллиард долларга етказиш имконини беради.

Сифат, таннарх ва қурилиш маданияти – энг муҳим мезон

Мутасаддилар Президентга белгиланган кўрсаткичларга қандай эришиш режалаштирилаётгани, замонавий технологияларни жорий этиш ва маҳаллий маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини ошириш бўйича амалий чоралар ҳақида ахборот берди.

Шавкат Мирзиёев соҳада сифат, таннарх ва қурилиш маданияти асосий мезонлардан бири эканини таъкидлади. Қурилишда маҳаллий материаллардан самарали фойдаланиш ва замонавий стандартларга мос маҳсулотларни ишлаб чиқариш масаласига алоҳида эътибор қаратди.

Энергияни тежаш ва инновация – асосий йўналишлардан

Тақдимотда таъкидланишича, ўтган йили йирик корхоналарда ўтказилган энергия аудити натижасида 300 миллион киловатт соат энергияни тежаш имконияти аниқланган. Президент бу борада технологик янгиланиш, ишлаб чиқариш жараёнини оқилона ташкил этиш орқали харажатларни камайтириш зарурлигини таъкидлади.

Ишончли назорат ва “Шаффоф қурилиш”

Давлат раҳбари “Шаффоф қурилиш” платформаси орқали қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчи корхоналар реестрини шакллантириш, улар фаолиятини очиқ ва сифатли назорат қилиш зарурлигини қайд этди.

Zamin.uz таҳририятидан:
Қурилиш саноати — иқтисодиётнинг “драйвер” соҳаси сифатида инновация, сифат ва экспортбоп маҳсулотга таянмоғи шарт. Президент томонидан белгиланган стратегик вазифалар соҳа ривожини янги босқичга олиб чиқиши шубҳасиз.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Мирзиёев: Қурилиш саноатида сифат ва экспорт биринчи ўринда бўлиши шарт