10:41 / 25.11.2016
6 217

«Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан $1,1 млн. долларлик шартномалар имзоланди

«Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан $1,1 млн. долларлик шартномалар имзоланди

Хитой Халқ Республикасининг Чэнду шаҳрида бўлиб ўтган «Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида 98 мамлакатдан 60 мингдан зиёд қатнашчи қишлоқ хўжалиги, тўқимачилик, мебель, қурилиш маҳсулотлари, ҳунармандлик ва қўл меҳнати буюмларини тақдим этди. Ўзбекистон тадбиркорларининг маҳсулотлари барчанинг эътиборини тортди, дейилади Даракчи нашрида.

Тадбиркорларнинг чет мамлакатларларда ўтказилаётган йирик халқаро ярмаркалар, бизнес-форум ва кооперацион биржаларда иштирок этиши, харидорлар топиши ва шартномалар тузишига кўмаклашмоқда.

Жорий йилнинг ўтган ойларида жамғарманинг молиявий, ташкилий ва ҳуқуқий кўмаги орқали тадбиркорларимиз ўнга яқин халқаро кўргазмаларда қатнашди. Хитойда бўлиб ўтган халқаро ярмарка ана шулардан бири.

Миллий колорит билан безатилган Ўзбекистон павильони ўзига хос дизайни ва кенг ассортименти билан кўргазма иштирокчиларида қизиқиш уйғотди. Тадбиркорларимиз таклиф этган маҳсулот ва хизматларнинг юқори сифати, рақобатбардошлиги харидорларга маъқул бўлди.

«Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркаси мамлакатимиз тадбиркорлари учун чет эллик ишбилармонлар билан янги савдо-иқтисодий ҳамкорлик ўрнатиш, мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш, маҳсулот ва хизматлар экспорти ҳажмини оширишга янги имкониятлар яратди. Ярмарка доирасида умумий қиймати 1,1 миллион АҚШ долларига тенг экспорт шартномалари имзоланди. Қўшма лойиҳалар ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича кўплаб келишувларга эришилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » «Western China International Fair 2016» халқаро ярмаркасида ўзбекистонлик тадбиркорлар томонидан $1,1 млн. долларлик шартномалар имзоланди