YotaPhone‘ни ишлаб чиқиш ва тайёрлаш билан шуғулланадиган YotaDevices компаниясининг жорий йилнинг апрель-сентябрь ойлари давомида кўрган зарари қарийб 8 миллион (7,8) долларни ташкил қилди, деб ёзмоқда Terabayt сайти.
Мазкур молиявий зарар компаниянинг бозордаги улуши тушиб кетганидан эмас, балки YotaDevices ва унинг инвесторлари ишлаб чиқариладиган қурилмаларнинг келажакда тан нархини камайтиришга хизмат қиладиган муҳим омиллар – тарғибот, савдо ва логистикага катта миқдорда маблағ ажратгани туфайли юзага келган.
Яқинда YotaDevices эълон қилган ҳисоботда, жумладан, навбатдаги қурилма – YotaPhone модели ҳақида ҳам сўз боради. Ҳисоботда ёзилишича, янги модель 2017 йилда намойиш этилади ва фаол равишда Хитой бозорида сотилишни бошлайди. Шу йилнинг Хитойнинг China Baoli компанияси YotaDevices фирмасига қарашли акцияларнинг 30%ни харид қилган ва унинг акциядорларидан бирига айланган. Хитойлик фирма келгусида YotaDevices‘нинг 64,9% акцияларини сотиб олиб, унинг бошқарувини қўлга олиш мақсадида. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди