
Ўзбекистонда 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсия, нафақа, ойлик маош ва стипендия миқдорлари оширилади, деб UPL.uz хабар берди. Президент Шавкат Мирзиёев томонидан имзоланган фармонда бу ўзгаришлар аҳоли фаровонлигини ошириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш мақсадида амалга оширилмоқда.
1 июлдан бошлаб нафақа ва тўловлар ўртача 10% га кўтарилади. Масалан:
• ёшга доир минимал пенсия — 918 000 сўм,
• ногиронлар учун минимал пенсия — 1 012 000 сўм,
• кам таъминланган оилалар учун моддий ёрдам — 420 000 сўм.
Фармонда болали оилаларга алоҳида эътибор қаратилган:
• 0–3 ёшли бола учун — 360 000 сўм,
• 3–18 ёшли бола учун — 275 000 сўм,
• иккинчи бола учун — 165 000 сўм,
• учинчи ва ундан кейинги болалар учун — 110 000 сўм.
Шунингдек, 1 июлдан пенсиялар ҳисоб-китобида асос бўлувчи базавий сумма 471 000 сўм этиб белгиланди.
1 августдан бошлаб:
• МРОТ — 1 271 000 сўм,
• Базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) — 412 000 сўм этиб белгиланади.
Фармонда талабалар учун стипендия миқдорлари ҳам ошиши назарда тутилган. Аниқ суммалар кўрсатилмаган бўлса-да, улар бошқа ижтимоий тўловлар билан мутаносиб равишда оширилади. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар