7 559
ОТБ Ўзбекистонда боғдорчилик секторини ривожлантириш учун 154 миллион доллар ажратди
Осиё тараққиёт банки (ОТБ) бугун, 28 ноябрь куни Ўзбекистоннинг 12 вилоятида ҳамда Қорақалпоғистон автоном республикасида боғдорчилик соҳасидаги таъминот занжирини ривожлантириш учун 154 миллион АҚШ доллари миқдорида заём тақдим этишини тасдиқлади. Бу ҳақида ОТБнинг расмий сайтида маълум қилинди.
"ОТБ заёми боғдорчилик билан шуғулланувчи фермерлар ҳамда бу соҳага жалб қилинган корхоналарга ёрдам беради", - деди ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё Минтақавий департаментининг табиий ресурслар бўйича катта иқтисодчиси Буи Минх Жиап.
"Бу уларга ўз инвестицияларини кенгайтириш, бандликни қўллаб-қувватлаш, ўзлари ва қўл остидаги ходимлари учун барқарор даромадларни қўлга киритишга имкон яратади", - дея қўшимча қилди у.
Ҳукумат ОТМ заёмини молиявий институларга қайта тақсимлаб чиқади.
Лойиҳада иштирок этишга қизиқиш билдирган тижорат банклари орасида саккизтаси танлаб олинган. Булар - Асака банки, Давр банки, Ҳамкорбанк, Ипак йўли банки, Ипотека-банк, Ўзбекистон Республикасининг миллий банки, Туронбанк ва Саноат-қурилиш банки.
Қишлоқ хўжалиги Ўзбекистоннинг муҳим сектори ҳисобланади, бандликнинг 32 фоизи унинг ҳиссасига тўғри келади. Шунингдек қишлоқ жойларининг асосий даромад манбаидир. Таъкидлаш жоизки, мамлакат аҳолисининг 49 фоизи қишлоқ жойларида яшайди.
Ўзбекистоннинг мева ва сабзавот эксперти Россия Федерацияси ва Европа бозорларини қамраб олиш ҳисобига сезиларли даражада кенгайтирилиши кутилмоқда. Бироқ бунинг учун боғдорчилик маҳсулотларининг сифати, хавфсизлик стандартлари, сертификатлаш, сақлаш, қайта ишлаш ва маркетинг технологиялари тизимини яхшилаш талаб этилади.
Ўзбекистон ОТБга қўшилганидан (1995 йилдан) буён банк мамлакатга 5,1 миллиард АҚШ доллари миқдорида заём тақдим этган ва 64,9 миллион АҚШ долларини грантлар кўринишида техник ёрдам сифатида ажратган. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди