date
views 9 735

Алишер Усмоновнинг асосий мулки фойдаси 16 баробар қисқарди

Алишер Усмоновнинг асосий мулки фойдаси 16 баробар қисқарди

Келиб чиқиши ўзбекистонлик бўлган Россия миллиардери Алишер Усмоновнинг энг катта мулки – “Металлоинвест” тоғ-металлургия холдинги соф фойдаси 16 баробар камайди.

Компания томонидан эълон қилинган молиявий ҳисоботда қайд этилишича, компания 2014 йил якунларига кўра атиги 66 миллион доллар соф фойда олган.

Баён қилишларича, фойда кўрсаткичининг қисқариши, биринчи галда, темир рудаси нархининг кескин (тахминан 28 фоизга) арзонлашуви билан боғлиқ.

“Металлоинвест”нинг 2014 йил якунлари бўйича даромади ҳажми 13,1 фоизга қисқариб, 6,36 миллиард долларни ташкил этган; даромадда экспортнинг улуши 59 фоизга тенг.

Манба: www.kun.uz
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Алишер Усмоновнинг асосий мулки фойдаси 16 баробар қисқарди