АҚШдаги ишсизлик даражаси ноябрь ойида ўтган ойга нисбатан 0,3 пунктга пасайган ва 4,6 фоизни ташкил этди, дейилади АҚШ Меҳнат вазирлиги ҳисоботида. Бу сўнгги тўққиз йил ичидаги энг қуйи кўрсаткич бўлди, деб ёзмоқда манбага асосланган ҳолда Кун.uz сайти.
Ойлик статистика маълумотига кўра, жами ишсизлар сони 7,4 млн кишини ташкил этган. Аҳолининг эркак қатлами орасидаги ишсизлик 4,3 фоизгача пасайган, аёллар орасидаги ишсизлик деярли ўзгармаган 4,2 фоизлигича қолган. Ўсмирлар орасидаги ишсизлик даражаси 15,2 фоизни ташкил этмоқда.
Бу хабар Reuters агентлиги мурожаат қилган таҳлилчиларнинг прогнозларидан яхшироқ бўлиб чиқди.
Мамлакат аҳолисининг ишчи кучидаги ҳиссаси 62,7 фоизга қисқарган. Бу эса 1978 йилдаги энг паст кўрсаткичга яқиндир.
Меҳнат бозорининг барқарор ўсаётганига оид маълумотлар эса, Федерал захира тизимининг декабрь ойидаги мажлисида қайта молиялаш ставкасини кўтаришга юз фоизлик имкон беради. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Путин Украинадаги объектга баллистик ракета зарбаси берилганини эълон қилди