
2025 йил 1 июл ҳолатига кўра, Ўзбекистоннинг халқаро захиралари 48,5 миллиард долларни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган ойга нисбатан 1,1 миллиард долларга камайган, деб ёзмоқда uz24.uz сайти.
Мамлакат захираларидаги пасайиш асосан чет эл валютасидаги активларнинг камайиши билан боғлиқ. Июн ойида хорижий валютадаги захиралар 1,9 миллиард долларга камайиб, 9,6 миллиард долларга тушган.
Олтин захиралари ўсишда давом этмоқда
Шу билан бирга, мамлакатнинг олтин захиралари қарийб 10 тоннага ошган. Олтин захиралари қиймати 763 миллион долларга кўпайиб, умумий ҳисобда 38,4 миллиард долларни ташкил этган.
Захиралар нима учун муҳим?
Олтин-валюта захиралари ҳар қандай мамлакат иқтисодиёти учун жуда аҳамиятли. Улар ташқи қарзларни ўз вақтида қайтариш, импортни молиялаштириш ва кутилмаган иқтисодий хавфларга тайёр туришда "молиявий кафолат" вазифасини бажаради.
Айни пайтдаги захиралар Ўзбекистоннинг тахминан 14 ойлик импорт эҳтиёжларини қоплаш имкониятига эга. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг