date

Ўзбекистон рений металлини экспорт қилишни бошлади

Ўзбекистон рений металлини экспорт қилишни бошлади
Ўзбекистонда биринчи марта рений металли экспорт қилинди, деб Kursiv.media хабар берди.
Ўзбекистонда биринчи марта қимматбаҳо ва ноёб металл — ренийнинг экспорт қилиниши амалга оширилди. Ушбу маҳсулот Тошкент металлургия комбинати (ТМК) томонидан ишлаб чиқарилган ва биринчи партия Эстонияда жойлашган VLCor Baltic OU компаниясига етказиб берилди.

Рений — самолётсозлик, космик технология ва юқори ҳароратга чидамли мустаҳкам қотишмалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган ноёб металл ҳисобланади.

2025 йилнинг биринчи олти ойи давомида ТМК жами 21,3 миллион долларлик маҳсулот сотди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан икки баробар кўп.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистон рений металлини экспорт қилишни бошлади