11:58 / 08.12.2016
6 048

ОТБ Қарши-Китоб йўлини модернизация қилишга кўмаклашади

ОТБ Қарши-Китоб йўлини модернизация қилишга кўмаклашади

Осиё тараққиёт банки 6 декабрь куни Қашқадарё вилоятидаги Қарши-Шаҳрисабз-Китоб автойўлининг 77 километрини модернизация қилишга 198 млн доллар кредит ажратишни тасдиқлади, дея хабар қилди Газета.uz нашри.

«Йўлларнинг модернизация қилиниши Ўзбекистоннинг Марказий Осиё ва Европа, шунингдек, Осиё минтақасида савдо-сотиқни ривожлантириш учун етакчи транзит пунтки сифатидаги ўрнини мустаҳкамлайди, — деди ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё Департаментининг транспорт бўйича бош мутахассиси. — Лойиҳа доирасида йўл хавфсизлиги чораларини қўллаш, мутасадди агентлик ва маҳкамалар салоҳиятини ривожлантириш эвазига йўл объектлари ва йўлларни бошқариш ҳолати яхшиланади».

Марказий Осиё минтақавий ҳамкорлик дастури иштирокчиси ҳисобланган Ўзбекистон йўллари ва автомагистралларининг халқаро транзит трафигига юк ташишлар ҳажмининг 10 фоизга яқини ҳамда ички юк ва йўловчи ташиш миқдорининг 88 фоизи тўғри келади.

Лойиҳа доирасида Қарши, Шаҳрисабз ва Китоб ўртасидаги мавжуд автомагистралнинг иккита участкасини йўл хавфсизлиги ва иқлим ўзгаришларига мослашиш талаблари инобатгага олинган ҳолда тўрт қаторли цементбетон қоплама ётқизиш йўли билан модернизация қилиш кўзда тутилган.

Мазкур йўлни модернизация қилиш Қарши-Китоб автомобиль йўли бўйлаб йиллик трафик ҳажми 2022 йилга қадар 2015 йилдаги 9408 ўрнига 14 минг автотранспорт воситасига қадар ортади. Шунингдек, лойиҳа ҳалқаро савдо-сотиқ ва туризмнинг ривожланишига ҳам улкан ҳиссасини қўшади.

Лойиҳа унинг асосий ижрочиси ҳисобланган Республика йўл жамғармаси ҳамда йўлларни лойиҳалаштириш ва қурилиш стандартлари бўйича айрим лойиҳавий институтлар вакилларининг бошқарув кўникмаларини яхшилашга қаратилган салоҳиятни ривожлантириш компонентларини ҳам ўз ичига олади.

Лойиҳанинг умумий қиймати 266,2 млн доллар бўлиб, унинг 68,2 млн доллари ҳукумат томонидан молиялаштирилади. Лойиҳанинг 2021 йил охирида якунига етиши кутилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » ОТБ Қарши-Китоб йўлини модернизация қилишга кўмаклашади