date

Субсидиялар ўрнини фоизсиз қарзлар эгаллайди

Субсидиялар ўрнини фоизсиз қарзлар эгаллайди

2025 йилдан бошлаб аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида давлат томонидан ажратиладиган субсидиялар босқичма-босқич тўхтатилади.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотига кўра, уларнинг ўрнини фоизсиз қарзлар — ссудалар эгаллайди. Янги тизим маблағлардан мақсадли ва самарали фойдаланиш, шунингдек, уларнинг белгиланган муддатда қайтарилишини таъминлаш учун жорий этилади. Шу йўл билан давлат маблағларидан фойдаланишда масъулият ошиши кутилмоқда.

Жорий йилдаёқ 6 турдаги субсидия фақат фоизсиз ссуда кўринишида берилади. Бу маблағлар белгиланган йўналиш учун ишлатилади ва шартнома асосида белгиланган вақтда қайтарилади.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, мазкур тартиб субсидиялардан суиистеъмол ҳолатларини камайтиради ҳамда давлат маблағларининг айланмада самарали фойдаланилишини таъминлайди.

Вазирлик бу чоралар аҳоли бандлигини таъминлаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашда янада барқарор механизм яратишга хизмат қилишини билдирмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Субсидиялар ўрнини фоизсиз қарзлар эгаллайди