date

Россия банклари кредит аризаларининг аксарини рад этмоқда

Россия банклари кредит аризаларининг аксарини рад этмоқда

Россияда тижорат банклари кредит олиш учун берилган аризаларнинг қарийб 80 фоизини маъқулламай қўйди. Бу ҳақда Pravilamag нашри хабар берди.

Маълумотларга кўра, июль ойи якунига қадар кредитлар тасдиқланиш кўрсаткичи атиги 21,4 фоизни ташкил этган. Ипотека аризаларининг 60 фоизи, авто ва истеъмол кредитлари бўйича эса ҳар 4-5-чи ариза рад этилган. Бу ҳолат имтиёзли дастурлар амал қилишига қарамай кузатилган. Асосий ставка 18 фоизга туширилгани ва кредит фоизларининг пасайиши ҳам вазиятга жиддий таъсир кўрсатмаган.

Марказий банк матбуот хизматига кўра, банклар бундай қатъий сиёсат юритишига асосий сабаб — аввалги қарзлар бўйича кечиктирилган тўловлар миқдорининг ортиши. Иқтисодчи Андрей Бархота маълум қилишича, 2024 йил охирида умумий қарз ҳажми деярли 37 трлн рублга етган.

Мавжуд кредит қарзи бор шахслар янги қарз олиш имкониятидан маҳрум бўлмоқда. Шу билан бирга, қарзи йўқ ва яхши кредит тарихига эга фуқаролар ҳам баъзан рад жавобини олишмоқда. Агар шахснинг ойлик даромадининг 50-80 фоизи қарз тўловларига сарфланса, банклар уларнинг аризасини ҳам қабул қилмайди. Banki.ru эксперти Инна Солдатенковага кўра, бундай турдаги қарз олувчилар улуши Марказий банк томонидан чекланган.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Россия банклари кредит аризаларининг аксарини рад этмоқда