date

Тўқимачиларга 200 млн доллар молия ажратилади

Тўқимачиларга 200 млн доллар молия ажратилади

Ўзбекистон тўқимачилик корхоналари “Ишончли экспортчи” дастури доирасида 200 миллион доллар (тақрибан 2,5 трлн сўм) маблағ олди, деб Kursiv хабар берди.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бизнес вакиллари билан очиқ мулоқот чоғида маълум қилди. Дастур озиқ-овқат саноати, электр техникаси, қурилиш материаллари ва дори-дармон экспортчилари учун ҳам амал қилади.

Умумий ҳисобда ушбу тармоқлар учун 500 миллион доллар (тақрибан 6,25 трлн сўм) миқдорида предэкспорт молиялаштириш йўналтирилади.

Ҳар бир соҳанинг энг сифатли ва рақобатбардош 10 та маҳсулотига "Ўзбекистон рамзи" белгиси берилади. Уларни жаҳон бозорида илгари суриш учун кенг қамровли реклама кампанияси ўтказилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тўқимачиларга 200 млн доллар молия ажратилади