Россия ҳукумати Украина уруши харажатларини қоплаш учун солиқларни оширишга ва ижтимоий соҳаларда тежамкорликка мажбур бўлмоқда. Уч йилдан ортиқ давом этаётган уруш бюджетга катта босим қилмоқда.
Нефт ва газдан тушадиган даромад Ғарб санкциялари сабаб камаймоқда. Шу билан бирга, давлат харажатлари кескин ошиб, 2025-йилда фақат мудофаа ва хавфсизлик учун 17 триллион рубл($212 миллиард) сарфланиши режалаштирилган. Бу умумий харажатларнинг деярли ярми ҳисобланади.
Парламент маълумотига кўра, 2028-йилгача ҳар йили мудофаа бўлмаган соҳаларда 2 триллион рубл($24,9 миллиард) қисқартириш талаб қилиниши мумкин. Бу эса таълим, соғлиқни сақлаш ва бошқа хизматларга таъсир қилади.
Молия вазирлиги бюджетдаги бўшлиқни тўлдириш учун солиқларни кўтаришга мажбур. Мутахассислар ҳисобига кўра, 2025-йилда тақчиллик 5–8 триллион рублга($62–100 миллиард) етиши мумкин.
Иқтисодчилар фикрича, Россия узоқ муддат суст ўсиш даврига кириб боради. Шу билан бирга, ҳарбий харажатлардан воз кечмайди, бу эса аҳолига мўлжалланган дастурларнинг қисқариши ва солиқларнинг кўпайишини англатади.
«Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг