date

Сурия миллий валютасини чоп этишда Россияни танлади

Сурия миллий валютасини чоп этишда Россияни танлади

Суриянинг янги пул бирлиги Россиянинг “Гознак” акциядорлик жамияти томонидан босиб чиқарилади. Бу ҳақда Reuters агентлиги ўз манбалари орқали маълум қилди.

Маълумотларга кўра, миллий валюта сифатида Сурия фунти қолади, аммо юқори инфляция сабабли уни деноминация қилиш режалаштирилган. Яъни янги банкнотларда икки нол олиб ташланади.

Агентликнинг ёзишича, Сурия делегацияси июл ойи якунида Москвага ташриф буюриб, “Гознак” билан тегишли келишувни имзолаган. Шуниси қизиқки, ушбу компания аввал ҳам президент Башар Асад ҳокимлиги даврида Сурия учун пул босиб берган эди.

Эслатиб ўтамиз, май ойида Reuters Сурия ўз миллий валютасини Россияда эмас, балки БАА ёки Германияда босиш имкониятини кўриб чиқаётгани ҳақида хабар қилганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Сурия миллий валютасини чоп этишда Россияни танлади