date

Reuters меросхўри криптодан 80 млн доллар йўқотди

Reuters меросхўри криптодан 80 млн доллар йўқотди

Thomson Reuters медиа-империяси меросхўри Тейлор Томсон криптовалюта бозорида йирик маблағ йўқотди. Pravilamag нашри хабар беришича, у ўзининг яқин дугонаси Эшли Ричардсонни ва ҳатто “экстрасенслар”ни айбламоқда.

Маълумотларга кўра, Томсон 2021 йилда турли криптовалюталарга тахминан 140 миллион доллар сармоя киритган. Инвестиция қилишдан аввал у ва Ричардсон экстрасенслар билан маслаҳатлашгани айтилади.

Кейинчалик портфельни бошқариш Ричардсонга топширилган. Адвокатларнинг таъкидлашича, у Томсоннинг розилигисиз 450 мингдан зиёд операция амалга оширган, аммо Ричардсон бу айбловларни рад этмоқда. Иккаласи ўртасида ҳеч қандай расмий шартнома тузилмаган.

Guidepost Solutions ҳисоб-китобларига кўра, Томсоннинг умумий йўқотишлари 80 миллион доллардан ортиқни ташкил этган, бунда 2022 йилдаги криптобозор қулаши ҳам асосий омил бўлган.

Шундан сўнг меросхўр Ричардсон ва Persistence компаниясини судга берди. Айтилишича, Ричардсон шубҳали токенларга 40 миллион доллар йўналтирган ва Томсон уларни тил бириктирганликда айблаб, 25 миллион доллар қайтаришни талаб қилган. Бироқ Томсон ва Persistence орасида келишувга эришилган.

Ричардсон эса ўз навбатида собиқ дўстини туҳматда айблаб, 10 миллион доллар талаб қилиб қарши даъво киритди. Суд жараёнлари ҳозирча давом этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Reuters меросхўри криптодан 80 млн доллар йўқотди