Adobe 2016 йилда рекорд даражада молиявий даромад кўрди

  • 16 декабрь 2016, 14:37
  • 4 505
  • Иқтисодиёт
  • Adobe 2016 йилда рекорд даражада молиявий даромад кўрди

    Adobe компанияси 2016 йил давомида эришган молиявий кўрсаткичларга оид ҳисоботни эълон қилди. Adobe билан боғлий янгиликларни ёритадиган сайтда берилган хабарга кўра, жорий йилнинг сўнгги чорагида компания даромади 1,61 млрд долларни ташкил қилган. Ўтган йилнинг шу даврида эса ушбу кўрсаткич 1,31 млрд долларга тенг бўлган. 2016 йил бўйича умумий даромад эса 5,85 млрд долларга етган, деб ёзмоқда Kun.uz сайти.

    Операцион даромад ҳам сўнгги чорак якунларига асосан сезиларли даражада юқорилаган. Соф фойда эса 79 фоиздан 86 фоизга ўсган (1,17 млрд доллар). Чорак давомида операциялардан компания бюджетига 696 млн пул маблағлари келиб тушган. Компания 3,2 млн дона акцияларни қайта сотиб олиб, акционерларга 331 млн доллар қайтариб берган. Йил давомида эса компания қайта сотиб олган акциялар сони 10,4 миллион донага тенг бўлди.

    Facebook орқали авторизация
    Маълумот

    Посетители, находящиеся в группе Гости, не могут оставлять комментарии к данной публикации.
    » » Adobe 2016 йилда рекорд даражада молиявий даромад кўрди