date

Давлат буджетига 8 ойда 47,2 трлн сўм тушум ўтказилди – Божхона қўмитаси

Давлат буджетига 8 ойда 47,2 трлн сўм тушум ўтказилди – Божхона қўмитаси

2025 йилнинг январь–август ойларида давлат божхона органлари томонидан амалга оширилган чора-тадбирлар юзасидан Давлат божхона қўмитасида брифинг бўлиб ўтди. Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бўлими раҳбари Ҳ.Тангриев мазкур давр мобайнидаги муҳим кўрсаткичлар билан ўртоқлашди.

Ҳисобот даврида чегара ва божхона постлари орқали 1,1 миллиондан ортиқ юк автотранспорт воситалари ва ярим миллиондан зиёд юк вагонлари ҳаракат қилган. Шу билан бирга, йўловчилар оқими ҳам 41 миллион нафардан ортиқ бўлган. Бундан ташқари, 742 мингдан зиёд божхона юк декларациялари расмийлаштирилган.

Шу тарзда мамлакат бюджетига 47,2 триллион сўм божхона тўловлари ўтказилиб, режа 101,2 фоизга бажарилди. Шунингдек, тадбиркорлар учун 36,2 трлн сўмлик божхона имтиёзлари татбиқ қилинди, 350 дан ортиқ субъектга эса 3,7 трлн сўмлик тўловларни кечиктириб амалга ошириш ҳуқуқи берилди.

Яширин иқтисодиётга қарши кураш доирасида 27 мингдан ортиқ қонунбузарлик аниқланиб, 789 млрд сўмлик ноқонуний товарлар, жумладан валюта қимматликлари, заргарлик буюмлари ва тамаки маҳсулотлари мусодара қилинди. Шунингдек, божхоначилар 1,3 тоннадан ортиқ гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар, шунингдек, ноқонуний қуроллар ва патронларни ҳам ушлаб қолишга муваффақ бўлди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Давлат буджетига 8 ойда 47,2 трлн сўм тушум ўтказилди – Божхона қўмитаси