
Ҳиндистон рупияси сешанба куни долларга нисбатан бир оз кўтарилиб, сўнгги ҳафтадаги энг юқори даражага чиқди. Бунинг сабаби Осиё валюталаридаги ўсиш ва АҚШ Федерал Резервининг фоиз ставкаси пасайиши ҳақидаги кутилмалар бўлди.
Рупий 88,05 даражасигача кўтарилди ва савдо охирида 88,08 атрофида ушланиб қолди. Хитой юани ҳам сўнгги 10 ой ичида энг юқори даражасига яқинлашди.
Мутаҳассислар, Федерал Резерв қарорлари долларга босим ўтказиши мумкинлигини айтишмоқда. Бироқ импортчилар долларга талабни оширса, рупий кўтарилиши чекланиши мумкин.
Бугун Ҳиндистон ва АҚШ ўртасида савдо музокаралари бошланиши режалаштирилган. Учрашув бож тўловлари бўйича келишувларга йўл очиши мумкин.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар