date

Канада Марказий банки фоиз ставкасини пасайтирди

Канада Марказий банки фоиз ставкасини пасайтирди
Канада Марказий банки асосий фоиз ставкасини 0,25 пунктга тушириб, 2,5 фоиз даражасига етказди. Бу сўнгги уч йилдаги энг паст кўрсаткичдир. Қарор ишсизликнинг ортиши ва инфляция босимининг камайиши билан изоҳланди.

Банк раҳбари Тифф Маклемга кўра, қарор мувозанатни сақлаш учун зарур бўлиб, Кенгашнинг барча аъзолари уни қўллаб-қувватлади. АҚШ тарифлари иқтисодиётга босим қилаётган бўлса-да, ставка ни камайтириш шарт деб топилди.

Сўнгги ойлар ичида меҳнат бозори 100 мингдан ортиқ иш ўрнини йўқотди, ишсизлик эса сўнгги тўққиз йилдаги энг юқори даражага чиқди. Иқтисодиёт иккинчи чоракда 1,6 фоизга қисқарган ва учинчи чорак прогнозлари ҳам заиф.

Мутасаддилар октябрда ставка яна пасайиши мумкинлигини билдирмоқда. Банк эса инфляция 2 фоizlik мақсад кўрсаткичи атрофида барқарорлашиши кутилганини маълум қилди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Канада Марказий банки фоиз ставкасини пасайтирди