date

Крипто-лобби сайловларда республикачиларни демократлардан кўра кўпроқ қўлламоқда

Крипто-лобби сайловларда республикачиларни демократлардан кўра кўпроқ қўлламоқда

2026-йилги оралиқ сайловлар яқинлашар экан, АҚШда сиёсий кураш қизғин паллага кирмоқда. Доналд Трумп маъмуриятининг иқтисодиёт, Эрон билан уруш ва иммиграция масалалари туфайли рейтинги пасайиб бораётган бир пайтда, демократлар сўнгги 20 йилдаги энг йирик устунликка эга бўлиб турибди. Бироқ, демократлар нафақат сиёсий рақиблар, балки крипто-саноат томонидан йўналтирилаётган улкан молиявий оқимларга ҳам қарши курашишларига тўғри келади. Бу ҳақда Cointelegraph.com хабар беради.

Фоллов те Crypto лойиҳаси маълумотларига кўра, крипто-компаниялар ва уларнинг раҳбарлари 2026-йилги сайловлар натижасига таъсир ўтказиш учун 500 миллион доллардан ортиқ маблағ ажратган. Ҳозирга қадар сиёсий ҳаракат қўмиталари (ПАК) томонидан сарфланган маблағлар 245 миллион доллардан ошиб кетди. Айниқса, Супер ПАК тузилмалари республикачиларга 23,4 миллион доллар йўналтирган ҳолда, демократларга нисбатан икки баравар кўп хайрия қилган.

Крипто-саноат вакиллари ва компания раҳбарларининг шахсий хайриялари таҳлил қилинганда фарқ янада яққол кўзга ташланади. Бу тоифадаги донорлар республикачиларни демократларга қараганда 11 баравар кўпроқ молиялаштирган. Бундай тафовут республикачиларнинг молия бозорини тартибга солишни юmsҳатиш ва дерегуляция тарафдори экани билан изоҳланмоқда.

Демократлар партия даражасида Bitcoin ва бошқа крипто-активларга мутлақо қарши бўлмаса-да, ушбу соҳага нисбатан скептик қарашда давом этмоқда. ПАК тузилмалари демократларни қўллаб-қувватлашдан кўра, уларга қарши ташвиқот олиб бориш учун 2 миллион доллар кўпроқ маблағ сарфлагани ҳам соҳадаги сиёсий кайфиятни кўрсатиб беради.

Вакиллар палатасига ўтказилган сўнгги тўртта махсус сайловнинг учтасида крипто-лобби томонидан қўллаб-қувватланган республикачилар ғалаба қозонди. Бу тенденция крипто-саноатнинг АҚШ иқтисодиёти ва сиёсатидаги таъсири ортиб бораётганидан далолат беради.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Крипто-лобби сайловларда республикачиларни демократлардан кўра кўпроқ қўлламоқда