Президент Шавкат Мирзиёев 21 декабрь куни «Самарқанд, Бухоро, Урганч ва Нукус шаҳарларида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг консуллик бўлимларини очиш ва Термиз шаҳридаги консуллик бўлими фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида"ги қарорни имзолади. Бу ҳақда «Газета.уз» хабар қилди.
Қарор хорижга чиқувчи Ўзбекистон фуқаролари ҳамда мамлакатга келувчи чет элликларга зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестицион ва сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитларни яратиш мақсадида қабул қилинди. У республика ҳудудларида ижтимоий-иқтисодий, инвестицион ва гуманитар устувор лойиҳаларни амалга оширишга ҳам хизмат қилиши лозим.
Қарорда консуллик бўлимларининг асосий вазифалари белгилаб берилган:
- консуллик-ҳуқуқий ёрдам масаласи бўйича кўрсатилаётган замонавий хизматлар турларини кенгайтириш, жойларда чет эл фуқаролари томонидан тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш ва расмийлаштиришда, жумладан, Ўзбекистон ҳудудларига иш ва сайёҳлик мақсадларида ташриф буюрувчи хорижий давлатлар фуқароларига визалар беришда тезкорликни ошириш;
- Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган, мамлакат ҳудудларидаги устувор ижтимоий-иқтисодий, инвестицион ва гуманитар лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этаётган чет эл компаниялари ва халқаро ташкилотлар вакилларига консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, жумладан, визалар муддатини узайтириш, ҳужжатларни легаллаштириш ва апостиллаштириш, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлиги ваколатига кирувчи бошқа вазифаларга оид масалалар бўйича хизматларни кўрсатиш;
- манфаатдор вазирлик ва маҳкамалар билан биргаликда хорижий мамлакатларга чиқувчи Ўзбекистон фуқароларини одам савдосига қарши кураш бўйича комплекс чоралар доирасида тушунтириш ишларини олиб бориш;
- хорижий мамлакатларда паспортини йўқотган мамлакат фуқароларининг Ўзбекистонга тезкор қайтиши масаласини ҳал этишда ҳисобларни юритиш ва кўмаклашиш;
- Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятини ривожлантириш бўйича чет эллик сайёҳларни мамлакат ҳудудларига жалб қилиш учун йўналтирилган чораларни амалга оширишда сайёҳлик компанияларига кўмаклашиш.
Хорижий давлатлар фуқароларига тезкор консуллик-ҳуқуқий ёрдамини кўрсатиш мақсадида консуллик бўлимлари Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Термиз халқаро аэропортлари биносига жойлаштирилади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди