Эргаш Шоистамов «Ўзбекнефтгаз» холдинги тузилмасига кирувчи «Ўзтрансгаз» компанияси бошқаруви раислигига тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Ўзтрансгаз"нинг аввалги раҳбари Шукурулло Маҳмудов эса «Марказгазтаъминот» унитар корхонаси Самарқанд бўлими директори лавозимини эгаллади.
Эргаш Шоисматов (1951 йилда таваллуд топган, Тошкент политехника институти битирувчиси) турли йилларда энергетика ва электрлаштириш вазири, «Ўзбекэнерго» компанияси раиси (2001−2006 йиллар), бош вазир ўринбосари (2006−2010 йиллар) — Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефт-кимё ва металлургия саноати масалалари бўйича мажмуаси раҳбари бўлган.
2014 йил февралидан энергетика ходимлари касаба уюшмалари Республика кенгаши раиси.
«Ўзтрансгаз» компанияси табиий газни ташиш ва сақлаш, шунингдек, мамлакат ичи ва хориждаги истеъмолчиларга Ўзбекистон газини етказиб берувчи объектларни бошқаради. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади