“Ипак йўли” банки Visa Platinum Paywave алоқасиз карталарини чиқара бошлади

“Ипак йўли” банки Visa Platinum Paywave алоқасиз карталарини чиқара бошлади
“Ипак йўли” банки Visa Platinum Paywave алоқасиз карталарини чиқара бошлади

Ипак йўли” банки апрель ойидан Ўзбекистон бозори учун ноёб ҳисобланган инновацион маҳсулот – Visa Platinum Paywave алоқасиз карталарини чиқара бошлади, деб "Kun.uz" хабар бермоқда.

“Ипак йўли” банки операцион бошқармаси бошлиғи ўринбосари Азиз Азизов UzReport’га маълум қилишича, “бу банк карталарининг янги авлоди бўлиб, у мижозга харидларни алоқасиз, яъни картани қўлидан қўймай туриб амалга ошириш имкони беради”.

Азиз Азизовнинг алоҳида такидлашича, “Ўзбекистонда мазкур махсулот хорижга чиқувчи мижозлар учун фақат “Ипак йўли” банки томонидан тақдим этилмоқда”.

PayWave – алоқасиз тўловлар инновацион технологияси бўлиб, харидлар учун бир зумда тўловни амалга ошириш мумкин. Бунинг учун картани касса ёки терминалдаги алоқасиз ўқийдиган қурилмага яқинлаштиришнинг ўзи кифоя ва харид тўлаб берилади. Мазкур технология Visa PayWave логотипи келтирилган ерларда ишлайди.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар