22:38 / 05.01.2017
6 382

Ўзбекистонда халқаро арбитраж пайдо бўлиши мумкин

Ўзбекистонда халқаро арбитраж пайдо бўлиши мумкин

Жорий йилда Ўзбекистонда чет эллик ҳакамлар иштирокидаги халқаро тижорий арбитраж институти пайдо бўлиши мумкин. Бу борадаги тегишли қонун лойиҳаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталига муҳокама учун жойлаштирилди. Қонун лойиҳаси Савдо-саноат палатаси томонидан тайёрланди, деб хабар бермоқда Газета.уз сайти.

Ҳужжатда арбитраж жараёнининг барча босқичлари — томонларнинг арбитраж шартномасининг тузиши, арбитраж қарорини ижро этишда унинг шартлари, тан олиниш тартиблари ва ўтказилиши бўйича регламентлар кўзда тутилган.

Қонун лойиҳасида арбитраж текширувининг асосий тамойиллари сифатида арбитрларнинг мустақиллиги ва бетарафлиги, арбитраж қарорларининг қатъийлиги ва мажбурийлиги келтириб ўтилган.

Арбитраж суди таркиби 25 ёшдан кичик бўлмаган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқаролари ёхуд фуқаролиги бўлмаган шахслардан таркиб топиши мумкин.

Қонун лойиҳаси муҳокамаси январь ойининг биринчи ярмида тугалланади ва қонун апрелдан кучга кириши мумкин.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Ўзбекистонда халқаро арбитраж пайдо бўлиши мумкин