10:11 / 06.01.2017
9 515

2017 йилда миллион тоннадан кўпроқ мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилиниши прогноз қилинмоқда

2017 йилда миллион тоннадан кўпроқ мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилиниши прогноз қилинмоқда

Ўзбекистон ҳукумати томонидан белгиланган устувор вазифаларни бажариш доирасида барра ва қайта ишланган мева-сабзавотчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмларини ва уларнинг турини ошириш, уларни сотиш учун янги бозорларни ўзлаштириш бўйича чоралар кўрилмоқда, дейилади Кун.уз сайти хабарида.

2016 йил якунларига кўра, Ўзбекистон корхоналари томонидан 818,5 минг тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари (2015 йилга нисбатан 38,3 фоизга кўпроқ), жумладан, сабзавотлар – 242,1 минг т (+29,6 фоиз), мевалар – 229,6 минг т (+28 фоиз), полиз экинлари – 6,8 минг т (+0,8 фоиз), узум – 96,2 минг т (+11,7 фоиз), дуккакли маҳсулотлар – 120,2 минг т (+14,7 фоиз) ва қуритилган маҳсулотлар 124,5 минг т (+15,2 фоиз) миқдорида экспорт қилинган.

65 турдаги мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилинган. Бунда экспортнинг асосий ҳажми гилос (14,4 фоиз), майиз (12,8 фоиз), ўрик (7,63 фоиз), узум (7,57 фоиз), мош (6,91 фоиз), помидор (6,86 фоиз), нўхат (6,51 фоиз), кўкатлар (5,65 фоиз), шафтоли (нектарин) (4,11 фоиз) ва хурмо (3,96 фоиз) меваларига тўғри келган.

Ўзбекистон мева-сабзавотчилик маҳсулотлари дунёнинг 43 та давлатига экспорт қилинади. Ўтган йили бу давлатлар қатори яна 9 та давлат билан тўлдирилди: биринчи марта Италия ва Испанияга консерваланган каперс (ковул), Ливанга грек ёнғоқлари, Вьетнамга майиз, Бельгияга қуритилган сабзавотлар, Швейцарияга узум ва қовун, Голландияга туршак, Исроилга майиз, Чехияга қуритилган мевалар ва майиз жўнатилди.

Умумий ҳажмга кўра, Ўзбекистон мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилувчи давлатлар ўртасида 48-ўринни эгалламоқда.

Шу билан бир қаторда, экспорт географиясини кенгайтириш мақсадида Ҳиндистон, Германия, Польша, Латвия, БАА ва Беларусда савдо уйлари очиш бўйича ишлар якунланмоқда. 2017 йил охиригача бу савдо уйлари рўйхатдан ўтказилиб, ўз фаолиятини бошлайди.

2017 йилда 1,27 млн тонна мева-сабзавотчилик маҳсулотлари эскпорт қилиш прогноз қилинмоқда. Бугунги кунда "Ўзагроэкспорт" АЖ бу режаларни амалга ошириш учун қатъий шартномаларга эга.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » 2017 йилда миллион тоннадан кўпроқ мева-сабзавотчилик маҳсулотлари экспорт қилиниши прогноз қилинмоқда