АҚШда Apple компанияси ўтган йил давомида ўзининг бош директори Тим Кукнинг мукофот пуллари ҳажмини қисқартирди, деб ёзади «Дарё» нашри. Корпоратив ҳисоботларга кўра, корпорация раҳбарини фирма томонидан режали кўрсаткичлар бажарилмагани учун жазолашган.
Apple маълумотларига кўра, компания бир йилда 215,6 миллиард долларлик маҳсулотларни сотган, бу режалаштирилган 223,6 миллиард доллардан 3,7 фоизга кам демакдир. Ишлаб чиқариш даромади эса 60 миллиард долларга тенг бўлди ва 60,3 миллиард долларлик мўлжалга 0,5 фоиз етмади.
Натижада бутун олий раҳбарият таркибининг мукофот пуллари ҳажми режалаштирилганидан 89,5 фоизгача қисқартирилди. Хусусан, 2016 йил якунларига кўра, Кук 8,75 миллион доллар олди, 2015 йилда — бонуслар тўлиқ ҳажмда тўланган вақтда эса у 10,28 миллион доллар олган эди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди