17:34 / 14.01.2017
6 327

Moody's 864 млн доллар эвазига ўз хатосини “ёпди-ёпди” қилади

Moody's 864 млн доллар эвазига ўз хатосини “ёпди-ёпди” қилади

Халқаро рейтинг агентлиги - Moody's АҚШ ҳукуматига 864 млн доллар тўлашга розилик билдирди. Агентлик, 2008 йилги молиявий инқироз арафасида турли қоидабузарликларни содир этганликда айбланган эди. Эндиликда, ўзига нисбатан барча даъволарга барҳам берилиши ва тергов ишларининг тўхтатилиши учун шунча миқдорда жарима тўлайди, деб хабар қилади Кун.уз сайти.

Маълумотларга кўра, Moody's 437 млн долларни АҚШ адлия вазирлигига тўлайди, қолгани агентликка қарши тергов ишлари олиб борган 21 штат прокуратуралари ўртасида тақсимланади.

АҚШ ҳукуматининг ишонч билдиришича, Moody's агентлиги жаҳон молия инқирози арафасида ипотека облигациялари рейтингини сунъий равишда юқори кўрсатган. Шу каби айбловлар Standard & Poor's агентлигига нисбатан ҳам илгари сурилган. Бу агентлик алаоқибат1,3 млрд доллардан ортиқ жарима тўлаган эди.

Мазкур агентликларнинг ижобий баҳоларига ишонган кўплаб сармоядорлар ипотека акцияларини харид қилган ва натижада, ипотека бозори қулаганда, улар касодга учраган. Кўпчилик экспертларнинг фикрича, айнан ипотека бозоридаги инқироз жаҳон молия инқирозига сабаб бўлган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Moody's 864 млн доллар эвазига ўз хатосини “ёпди-ёпди” қилади