
Ўзбекистонда саноат соҳаси 2025 йилнинг январ–октябрь ойларида сезиларли суръатларда ўсишни қайд этди. Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 10 ойда мамлакатда 865,8 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 6,7 фоиз юқори кўрсаткич саналади.
Аҳоли жон бошига тўғри келадиган саноат маҳсулотлари ҳажми республика бўйича 22,9 миллион сўмни ташкил этди. 1 ноябрь ҳолатига келиб, мамлакат бўйлаб 58,6 мингта саноат корхонаси фаолият юритмоқда.
Ҳудудлар кесимида саноат ишлаб чиқариши қуйидагича шаклланди:
- Қорақалпоғистон Республикаси — 22,5 трлн сўм;
- Андижон вилояти — 83,7 трлн сўм;
- Бухоро вилояти — 39,4 трлн сўм;
- Жиззах вилояти — 29 трлн сўм;
- Қашқадарё вилояти — 37,2 трлн сўм;
- Навоий вилояти — 155,1 трлн сўм;
- Наманган вилояти — 30,9 трлн сўм;
- Самарқанд вилояти — 45,8 трлн сўм;
- Сурхондарё вилояти — 14,4 трлн сўм;
- Сирдарё вилояти — 20,6 трлн сўм;
- Тошкент вилояти — 132,4 трлн сўм;
- Фарғона вилояти — 44,9 трлн сўм;
- Хоразм вилояти — 27,1 трлн сўм;
- Тошкент шаҳри — 167,6 трлн сўм.
Маълумотлар саноат тармоқлари барқарор ўсишда эканини кўрсатмоқда. Рақамлардан кўриниб турибдики, мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ишлаб чиқариш ҳажми йилдан-йилга ошиб бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.