Google компаниясига эгалик қилувчи Alphabet’нинг 2016 йил якунларига кўра соф фойдаси 19 фоизга ортиб – 19,5 миллиард АҚШ долларини ташкил этди. Даромад эса 20,4 фоизга кўпайиб, 90,3 миллиард долларга тенг бўлди, деб ёзмоқда Кун.уз сайти.
IV чоракда Alphabet’нинг соф фойдаси 8,3 фоизга ўсиб, 5,3 миллиард долларни ташкил этган бўлса, даромад ҳажми – 22 фоизга кўпайди, 26 миллиард доллар.
Alphabet молия директори Рут Поратнинг маълум қилишича, IV чоракдаги ўсиш кутилмаганда рўй берган.
«Бу ўсиш даромаднинг йиллик нисбатида 22 фоиздан валюта курсларининг доимий кўрсаткичи фонида 24 фоизга ортди. Бу мобил қидирув ва YouTube ёрдамида юз берди».
Компанияда 2016 йилнинг IV чораги якунларига кўра 72 минг 53 нафар ишчи меҳнат қилган. Ўтган йили эса бу кўрсаткич 61 минг 814 инсонни ташкил этганди – ўсиш 16,5 фоизга тенг бўлди.
Ҳисобот эълон қилингач, Alphabet акциялари савдолар ёпилганидан сўнг деярли 2 фоизга пастлади. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар