Россия Марказий банки – Россия банки – жорий йилнинг охирида муомалага чиқариладиган янги пуллар дизайнини аниқлаб олди. Бу ҳақда Марказий банк матбуот хизматига асосланиб Sof.uz хабар қилмоқда. Янги купюралар 200 ва 2000 номиналга эга бўлади.
Янги қоғоз пулларда тасвирланадиган шаҳарлар 2016 йилда телеэфир орқали ўтказилган овоз бериш орқали аниқланган эди. Унинг натижасига кўра, янги 200 рубллик қоғоз пулда Қрим ярим оролидаги Севастопол шаҳри, 2000 рубллик банкнотага эса Владивосток кўприги ва "Шарқий" космодроми манзаралари тасвирланган.
Марказий банк раиси Эльвира Набиуллинанинг фикрича, янги пуллар фуқароларнинг маҳсулотлар ва хизматлар учун ҳақ тўлашини енгиллаштиради.
Россия банки, сўнгги маротаба, 2009 йилда янги номиналдаги пулларни чиқарган эди. Ўшанда 10 рубллик тангалар муомалага киритилганди. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди