Хитой валюта заҳиралари миқдори 12,3 миллиард долларгача камайиб, 2,998 триллион АҚШ долларини ташкил этди. Хитой халқ банки томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра, бу кўрсаткич етти ойдан бери тушиб бормоқда ҳамда 2011 йилнинг февралидан бери илк бор 3 триллиондан камга тушиб кетган, деб ёзади Кун нашри.
Январь охирида олтин заҳиралари пул нисбатида 3,39 миллиард долларга ўсиб, 71,29 миллиард долларни ташкил этди.
Хитой валюта заҳиралари сўнгги ўн йил давомида маҳаллий маҳсулотларнинг экспорти туфайли тинмай ошиб борди. 2014 йилдан бошлаб заҳиралар ҳажми хорижда хитой маҳсулотларига бўлган талабнинг тушиши туфайли пасая бошлади. Бунга, шунингдек, мамлакат иқтисодиёти ўсишининг секинлашиши ва халқаро молия бозоридаги ўзгаришлар сабаб бўлди.
2015 йилда Хитой валюта заҳиралари 513 миллиард долларга тушиб кетган бўлса, 2016 йилда бу кўрсаткич 320 миллиард долларни ташкил қилди. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди