
Ўтган йил давомида қарийб мунтазам равишда пастлаган Тошкент иккиламчи квартира бозорининг ўртача нархлари январь ойида 2 фоизга қимматлаб, квадрат метри учун 561 ш. б. ни ташкил этди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
Йилнинг биринчи ойи якунларига кўра, ғиштли турдаги квартилар нархи 2 фоизга (599), панел турдагилари — 1 фоизга (533) ошди. Хоналар сонига нисбатан нарх таклифлари қуйидагича: бир хонали квартиралар — 545 ш. б. (+2%), икки хонали — 542 (+1%), уч хонали — 578 (+1%), тўрт хонали — 571 (ўзгаришсиз). «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар