08:46 / 16.02.2017
6 821

Apple смартфонлар савдоси бўйича Samsung’дан ўзиб кетди

Apple смартфонлар савдоси бўйича Samsung’дан ўзиб кетди

Gartner тадқиқот компанияси маълумотларига кўра, 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Apple Samsung’ни смартфонлар савдоси бўйича ортда қолдирди, деб ёзади «Дарё». Бу сўнгги икки йил ичида биринчи марта Жанубий Корея компанияси савдоси тушиб кетиши фонида кузатилди.

Шу билан бирга, икки етакчи компания ўртасидаги фарқ ҳали ҳеч қачон бунчалик кичик бўлмаган эди. Apple ўтган чоракда 77 миллиондан ошиқ смартфон сотди, унинг ушбу бозордаги улуши 17,9 фоизни ташкил этди. Samsung эса 77 миллионтадан сал камроқ смартфон сотиб, бозорда 17,8 фоиз улушга эга бўлди. Орадаги фарқ атиги 256 мингта смартфонни ташкил қилди. Таққослаш учун, 2015 йилнинг тўртинчи чорагида Samsung Apple’дан 12 миллионта смартфонга ўзиб кетган эди.

«Samsung компаниясининг смартфонлар савдоси кетма-кет икки чоракдан буён тушиб бормоқда, — дея Gartner компаниясининг тадқиқотлар бўйича директори Аншул Гупта натижаларни изоҳлади. — 2016 йилнинг тўртинчи чорагида Samsung смартфонлари савдоси 8 фоизга тушиб кетди, унинг бозордаги улуши эса ўтган йил ичида 2,9 фоизга камайди».

Samsung савдосига Galaxy Note 7 флагман моделининг тўсатдан ёниб кетиш билан боғлиқ ҳолатлардан сўнг савдодан олиниши катта зарба бўлди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Apple смартфонлар савдоси бўйича Samsung’дан ўзиб кетди