10:03 / 22.02.2017
6 868

Тошкент ҳокимияти: нақд пул ҳаммага етади!

Тошкент ҳокимияти: нақд пул ҳаммага етади!

Тошкент шаҳри ва унинг молиявий муассасалари пенсия, нафақа пуллар ва маошларни нақд пул билан тўлаш бўйича барча харажатларни қоплашни таъминлашга тайёр ва буни бамайлихотир қила олади, деб айтди Тошкент ҳокими биринчи ўринбосари Нозим Ҳусанов. Бу ҳақда Кун.уз ёзмоқда.

Унинг айтишича, бунинг учун муайян ишлар олиб борилмоқда. Жумладан, савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш корхонларидан тижорат банкларига нақд пул маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ ҳажмда келиб тушиши учун Тошкентда давлат солиқ идоралари ва банклар ходимларининг махсус тадбирлари ўтказилмоқда.

Шунингдек, бутун тушумни унинг шаклидан қатъий назар, банкка топширишлари кераклиги ҳақида тадбиркорлар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилмоқда. Бундан ташқари, тизим яхши ишлаши учун шаҳар ҳокимияти харидорларнинг ўзлари ҳам харид қилинган маҳсулот учун сотувчилардан чек беришларини талаб қилишларини сўрамоқда.

Ҳусановнинг айтишича, Тошкент банкларига пенсия ва нафақаларни нақд пул кўринишида тўлаш учун ҳар ой 167,7 млрд сўм керак бўлади. Бу пулларни Тошкентда яшаётган 274,8 минг пенсионер олади.

Маълум қилинишича, бюджет соҳасида фаолият юритувчи ишчилар, яъни ўқитувчилар, тиббий ходимлар ва бошқа бир қатор ишчиларнинг ойлик маошларини тўлаш учун ҳар ой 193,9 млрд сўм нақд пул ажратилади. Кўп фарзандли ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий нафақаларни тўлаш учун ҳар ой 7,9 млрд сўм керак бўлади.

Бу чоралар Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан яқинда имзоланган қарор доирасида кўзда тутилган. Бу қарорга кўра, Ўзбекистон бўйича пенсияларнинг барча турларини тўлаш тўлиқ ҳажмда нақд пулларда, ҳеч қандай чекловларсиз амалга оширилиши лозим.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Тошкент ҳокимияти: нақд пул ҳаммага етади!