Тошкент шаҳрида йил охирига қадар мингга яқин банкоматлар пайдо бўлади. Бу ҳақда Марказий Банкнинг Тошкент шаҳри бўйича Бош бошқармаси раҳбари Мажид Тоҳиров'га асосланиб Спутник нашри хабар берди.
Тоҳировнинг сўзларига кўра, банкоматларнинг ҳар бири турли қийматдаги купюралар билан тўлдирилган бўлади, шу боис, пластикдан нақд пул ечиб олишда муаммо бўлмайди.
Берилган хабарга кўра, айни вақтда тижорат банклари таъминотчилар билан ушбу қурилмаларни харид қилиш бўйича музокаралар олиб боришмоқда.
"Ускуналарни етказиб бериш ва ўрнатиш ишлари босқичма-босқич амалга оширилади. Аввалига биз банкоматларнинг биринчи партиясини олиб келамиз ва уларни шаҳар бўйлаб ўрнатамиз. Кейин навбат иккинчи партияга… Иш шу тариқа давом этади. Одамлар нақд пул ечиб олишда қулайликларга эга бўлишлари учун Тошкент шаҳри бўйлаб етарли миқдорда банкоматлар ўрнатилади", — деди мансабдор. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди