
Осиё Тараққиёт банки делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида тўрт лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.
Хабар беришларича, ОТБ делегациясининг Ўзбекистон вазирликлари ва идораларида ўтказган учрашувлари якуни бўйича банкнинг 573 миллион долларлик маблағини жалб қилган ҳолда кичик бизнес, мева-сабзавотчилик соҳалари, сув таъминоти тизими ва автомобиль йўллари инфратузилмасини ривожлантиришга доир 4 лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувлар имзоланди.
Аввалроқ Осиё Тараққиёт банки президенти Такехико Накао Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев билан учрашгани ҳақида хабар берилган эди.
Ўзбекистонга ташрифи давомида банк раҳбари Такехико Накао Самарқанд, Бухоро ва Тошкент вилоятларида бўлиб, Осиё тараққиёт банки иштирокида амалга оширилган инвестиция лойиҳаларининг натижалари билан танишди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар