Туркиянинг DAL Teknik Makina компанияси Ўзбекистонда саноат аҳамиятига эга металл конструкциялар заводини қуришни режалаштирмоқда, деб ёзади Спутник нашри.
"Ангрен" эркин иқтисодий зонасида жойлашадиган мазкур саноат объектини ташкил қилиш бўйича меморандум Ўзбекистон делегациясининг Истанбулга ташрифи давомида имзоланди.
"Лойиҳанинг бошланғич қиймати 10 миллион доллар атрофида бўлади. Туркиялик инвесторлар зона ҳудудини кўриб чиқишди ва Оҳангарон саноат блокидаги умумий майдони 6 гектарни ташкил этувчи жойни танлашди. Ҳозирда маъмурий кенгаш кўриб чиқиши учун зарур ҳужжатлар тайёрланмоқда", — деди "Ангрен" ЭИЗ вакили.
Томонлар лойиҳани шу йилнинг ўзида якунига етказишни режалаштирган. Экспертларнинг баҳолашларича, янги заводнинг қурилиши Ўзбекистонга саноат аҳамиятига эга тайёр металл конструкцияларни импорт қилишни сезиларли даражада камайтиради ва 100га яқин янги иш ўрни яратилади. Ўтган йили "Ангрен" ЭИЗда 56,7 миллион доллар инвестиция ўзлаштирилди, бу 2015 йилга қараганда 6,1 фоизга кўпдир. Ушбу давр мобайнида 7 янги завод қурилди, 929 миллиард сўмликдан ортиқ маҳсулот ишлаб чиқарилди. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди