18:32 / 17.03.2017
5 916

Энг йирик нефть ва газ корпорацияларидан бири Петербургга кўчиб ўтади

Энг йирик нефть ва газ корпорацияларидан бири Петербургга кўчиб ўтади

"Газпром" яқин орада Санкт-Петербургга кўчиб ўтади, деб хабар берди компания раҳбари Алексей Миллер шаҳарнинг Нева туманидаги икки муз аренасига эга спорт мажмуаси очилишида.

"Газпром" маъмуриятининг учдан икки қисми Петербургда ишламоқда", - деди у.

Миллер шунингдек газ концернининг шаҳардаги режаларини анча катта деган.

Аввалроқ губернатор Георгий Полтавченко Санкт-Петербург ҳамда "Газпром" Арктика шельфини ўзлаштириш бўйича кластерни шакллантириш устида биргаликда ишлаётганини хабар қилганди. Бундан ташқари, "Газпром" раҳбари ўринбосари Александр Медведев шаҳарда ўзига хос газ маркази пайдо бўлиши мумкинлигини айтиб ўтган, деб ёзади Кун нашри.

Петербургда “Лахта центр” мажмуаси қурилмоқда, унинг қоқ марказида "Газпром нефть" ва унинг бўлинмалари қароргоҳлари жойлашади. Майдоннинг ярмидан кўпи илмий-таълим мажмуаси, болалар илм-фани маркази, планетарий, кўргазма заллари, тиббиёт маркази, конгресслар ва анжуманлар зали, кинотеатр, спорт маркази ва бошқаларга ажратилади. Қурилиш ишлари 2018 йилда якунланиши керак.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Иқтисодиёт » Энг йирик нефть ва газ корпорацияларидан бири Петербургга кўчиб ўтади