2016 молия йили 3-чорагида спорт кийимлари ишлаб чиқарувчи Nike компаниясининг соф даромади 20 фоизга ўсиб, 1,14 млрд долларга етди. Ўтган 9 ой мобайнида соф даромад 11 фоизга кўтарилган ва 3,23 млрд долларни ташкил этган. Ҳар бир акция даромади 68 центдан иборат бўлган. Таҳлилчилар бу борадаги кўрсаткич 0,53 доллар бўлишини тахмин қилишган эди, деб ёзмоқда Кун.уз нашри.
Соф даромаднинг ўсишига ўртача солиқ ставкасининг 16,3 фоиздан 13,8 фоизга пасайтирилгани, савдо ва маъмурий тарқатиш қийматларининг 3 фоизга — 2,5 млрд долларгача пасайгани ҳам ижобий ўрин тутган. Бундан ташқари, валюта курсларининг ўйнаши оқибатида қўшимча 88 млн доллар даромад кўрилган.
III чоракдаги пул тушуми 5 фоизга ўсиб, 8,4 млрд долларга етган. Бу рақам молия йили бошидан бери 6 фоизга ўсиб, 25,67 млрд долларни ташкил этган. Nike 3-чоракда 8,9 млн дона акциясини харид қилган. Бунинг учун 475 млн доллар сарфлаган. 2015 йил ноябрида директорлар кенгаши 12 млрд долларлик ўз акцияларини харид қилиш бўйича 4 йиллик дастурни маъқуллаган эди. Ҳисобот эълон қилиниши билан Nike акциялари 3,71 фоизга арзонлашиб, бир донаси 55,86 долларга тушган. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди