Дунёда нефть захиралари бўйича энг бой давлат бўлган Венесуэла 23 март куни бензин тақчиллигига дуч келди. Эрта тонгдан пойтахт Каракас ва бошқа шаҳарлардаги АЁҚШларда катта навбатлар юзага кела бошлади, деб ёзади Кун.уз нашри.
Nacional порталининг маълум қилишича, кўплаб АЁҚШлар бензин йўқлиги сабабли умуман очилмаган. Каракаснинг ўзида 290 та АЁҚШдан 90 таси ишламаган.
Мамлакат ҳукумати иқтисодий таранглик авж олаётгани ортида аҳолини тинчлатишга ҳаракат қилди. "Бизда етарлича ёнилғи бор", деб ёзган PDVSA нефть компанияси раҳбари ўринбосари Исмаэль Серрано.
Унинг айтишича, бензиннинг тақчиллиги унинг денгиз йўли билан олиб келинишидаги муаммолар сабаб юзага келган, чунки Венесуэла истеъмол қиладиган бензиннинг катта қисмини экспорт қилади.
2016 йилда Венесуэла охирги йиллар ичида биринчи марта бензин нархини оширганди, бироқ шундан кейин ҳам бу мамлакатдаги бензин дунёдаги энг арзони бўлиб қолган.
Венесуэлада 2016 йил 1 февралдан 91- бензин 1 боливар, 95-бензин эса 6 боливар туради. Боливарнинг долларга нисбатан расмий курси бўйича (1 доллар = 706 боливар) бу нархлар долларга чаққанда (мос равишда 0,0014 ва 0,084 цент) ҳаттоки бир центни ҳам ташкил қилмайди. Айни вақтда долларнинг мамлакат "қора бозоридаги" курси 2905 боливарни ташкил қилмоқда. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Жосеп Боррел: “Халқаро жиноят судининг Нетаньяхуни ҳибсга олиш бўйича қарори ижро этилиши шарт”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
Ҳусийлар Исроил авиабазасига гипертовушли ракета билан зарба берди
Туркия ўзининг биринчи квант компютерини тақдим этди