Россия Марказий банки Россия рубли курсини барқарорлаштириш учун қатъий курс ўрнатиши мумкин. Бу ҳақда 30 март куни Россия президенти маслаҳатчиси, Россия Фанлар академияси академиги Сергей Глазьев айтди, деб ёзади Кун.уз нашри.
Глазьевнинг айтишича, Марказий банкнинг асосий вазифаси миллий валюта барқарорлигини қўллаб-қувватлаш ҳисобланади. "Рубль курсини музлатиш бундаги усуллардан биридир, бироқ бу онгли даражада қилиниши лозим ва ҳамма бу нарх рақобатбардошлигини таъминлашини англаши керак", деб айтди Глазьев.
Аввалроқ Глазьев Россиянинг пул-кредит сиёсати "экзотик характерга" эга бўлиб, молиявий фирибгарлар бойиши учун шароитлар яратишини айтганди.
Март ойида Россия Федерация кенгаши Марказий банкка рублнинг айирбошлаш курсини музлатишни тавсия қилганди. Сенаторларнинг фикрича, Марказий банк шу йўл билан валюта спекуляцияларини тўхтатиши мумкин.
Марказий банк раҳбари Эльвира Набиуллина ҳукумат эркин валюта курсини қўллаб-қувватлашини бир неча маротаба айтган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Ҳар пайшанба жисмоний тарбия ва спорт куни сифатида белгиланади
Суперлига. ОКМК сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди ва 11 йиллик қора анъанага чек қўйди
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
Италия суди Қуддус Исроил пойтахти эмаслиги ҳақида қарор чиқарди
Мeтаболизм секинлашганининг белгилари
2026 йилда бўлажак мундиалнинг фаворитлари рейтинги тақдим этилди