Ўзбекистонда доллар курси ошди

Ўзбекистонда доллар курси ошди
Ўзбекистон Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматларини белгилади.

Унга кўра, жорий йилнинг 4 апрелидан 1 АҚШ доллари 3623 сўм 7 тийин этиб белгиланди. Бу аввалги курсга нисбатан 28 сўм 5 тийинга кўп.

1 евро қиймати 30.47 сўмга ошиб, 3914 сўм 42 тийин (28 мартдаги курсга нисбатан 30 сўм 47 тийин қиммат), 1 Россия рубли эса 64 сўм 74 тийин этиб белгиланди.

Эслатиб ўтиш керак, валюта қийматини белгилаш чоғида Марказий банк мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар