Россияда 5 минг рубллик сохта купюралар хавотир уйғотмоқда: уларда заҳарли моддалар аниқланган

Россиянинг Белгород шаҳри ва Донетск вилоятининг вақтинча босиб олинган Макеевка шаҳрида 5 минг рубллик шубҳали купюралар топилгани ҳақида хабар берилди. Маҳаллий расмийлар ушбу пуллар таркибида инсон саломатлигига хавф туғдириши мумкин бўлган кимёвий моддалар излари борлигидан огоҳлантирмоқда.
Маълумотларга кўра, Белгороднинг бир нечта ҳудудида сохта банкноталар кўчадан ҳамда автомобилларнинг олд ойнаси тозалагичлари остидан топилган. Шаҳар маъмурияти фуқароларни бундай пулларга қўл теккизмасликка чақирган.
Шунга ўхшаш ҳодиса Макеевкада ҳам қайд этилган. 21 ноябрь куни автобус бекати яқинидан топилган 5 минг рубллик купюралардан бирини олган эркак номаълум модда таъсирида заҳарланган. У шифохонага ётқизилган, шифокорлар кўрсатган ёрдамдан сўнг аҳволи барқарорлашган. Кейинчалик купюралар сохта экани ва уларда хавфли кимёвий моддалар излари аниқлангани маълум қилинган.
Мутасаддилар аҳолини кўчада ётган шубҳали пуллар, ҳамёнлар, банк карталари ва бошқа бегона буюмларни кўтармасликка чақирмоқда. Бундай нарсаларга дуч келган тақдирда, уларга яқинлашмасдан, 112 рақамига хабар бериш тавсия этилади.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар

































Изоҳлар0
…